Category Archives: Dars ishlanmalar

Зоология фанидан бир соатлик дарс ишланмаси

Андижон вилояти ХТБга қарашли Олтинкўл туманидаги 28-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган Давлат ихтисослаштирилган смактаб-интернатининг Биологи фани ўқитувчиси Дилнозахон Қубонованинг Зоология фанидан бир соатлик

ДАРС

ИШЛАНМАСИ

 

 

 

Зоология фанидан бир соатлик дар ишланмаси

 

Мавзу: Сувда ва қуруқликда яшовчилар синфи. Кўл бақасининг ташқи тузулиши, келети ва мускуллари.

 

Таълимий мақсад: Ўқувчиларга кўл бақасининг ташқи тузулиши, скелети ва мускуллари хақида назарий маълумот бериш.

 

Тарбиявий мақсад:

 

Ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини ошириш, экологик, гигеник ва ахлоқий тарбия бериш, табиатни асраш ва хайвонларни мухофаза қилиш зарурлигини сингдириш.
Тарбиявий мақсад: Ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини ошириш, экологик, гигеник ва ахлоқий тарбия бериш, табиатни асраш ва хайвонларни мухофаза қилиш зарурлигини сингдириш.

 

Ривожлантирувчи мақсад:  

Ўқувчиларни кўлбақасининг ташқи                                    тузлиши, скелети ва мускулларининг тузулиши  хақидаги билим ва кўникмаларини                 ривожлантириш, дарсклик билан ишлаш, ўз

фикрларини асослаб беришга ундаш.

 

Компитенция: Ўқувчиларда инсонпарварлик, миллий қадриятларга эътиқодли бўлиш, ватанга, табиатга мухаббат хисларини шакиллантириш.

 

Дарс усули: Гурухлар билан ишлаш, “Ўйла, имизла, топ”, “Нима учун?”, “Коллаж”, “Учунчиси ортиқча”, “Рақамлнган харфлар”.

 

Дарс усули: Гурухлар билан ишлаш, “Ўйла, имизла, топ”, “Нима учун?”, “Коллаж”, “Учунчиси ортиқча”, “Рақамлнган харфлар”.

 

Дарс жихози: Дарслик, рангли расмлар, бақанинг скелети акс этган муляж, тарқатмалар, кўргазмалар, АКТ.

 

 

 

 

 

Дарснинг техник харитаси

 

1 Ташкилий қисм 5 дақиқа
2 Уй вазифасини сўраш 10 дақиқа
3 Янги мавзу баёни 13 дақиқа
4 Гурухлар билан ишлаш 10 дақиқа
5 Мустахкамлаш 5 дақиқа
6 Уйга вазифа бериш ва бахолаш 2 дақиқа

 

Дарснинг бориши:

Ташкилий қисм: Навбатчи хисоботи, давоматни аниқлаш фанга оид

ва сиёсий янгиликларни тинглаш.

Уйга вазифани сўраш: ўқувчилар икки гурухга ажралиб бир-бирларга савол берадилар. Жавоб берган ўқувчиларга аъло, яхши каби рағбат карточкалари берилади. Айрим ўқувчиларга саволлар акс этган карточкалар тарқатилади ёки берилади.

Масалан:  1.Суяк – тоғайли балиқлар қандай тузилган?

  1. Ўрта Осиё сув хавзаларида қайси суяк-тоғайли балиқлар

тарқалган?

  1. Лососсимонлар қандай тузилган?
  2. Балиқларни сунъий урчитиш ва иқлимлаштириш қандай амалга оширилади?

Янги мавзу баёни.Ўқитувчи сувдв ва қурқликда шовчилар синфи вакилларининг ташқи тузилиши, скелети, мускулллари ва яшаш шароити акс этган ўқув филмини ўқувчиларга хавола этади. Янги мавзу ўқитувчи томонидан ўқувчиларга кўл бақасининг ташқи тузилиши, скелете ва мускулларининг тузилиши акс этган рангли расмлар орқали тушунтириб берилади.

Сувда ва қуруқликда яшовчилар илк бор қуруқликда яшашга ўтган хайвонлар тузулиши сув ва қуруқлик мухитига мослашган, тўрт оёқда харакатланади, ўпка ва тери орқали нафас олади, юргаи уч камерали, тухумини сувга ташлайди, личинкаси сувда ривожланади, кўпчилик турлари учун қуруқлик асосий мухит хисобланади.

Сувда ва қуруқликда яшовчилар синфининг тузулишини кўл бақаси мисолида ўраганамиз:

Бақанинг гавдаси япалоқ, катта ясси боши танасига чегарасиз қўшилиб кетганлигидан бўйни билинмайди, бўйни қисқа бўлсахам, бақа бошини хар томонган буради ва эга олади.

Бошининг икки ёнига бўртиб чиққан кўзларини юқоридан ва пастдан харакатчан қовоқлар химоя қилади. Қовоқлар кўзни намлаб уни қуриб қолишидан сақлайди. Биржуфт бурун тешиги кўзларни олдида жойлашган, бурни хид билиш ва хаво ўтказиш вазифасини бажаради.

Бақа сув остига шўнғиганида махсус клапанлар унинг бурин тешигини беркитиб нафас йўлига сув ўтказмайди.

 

Дастлаб балиқлар синфи ва сувда ва қуруқликда яшовчилар синфи орасидаги фарқлар ёзилади:

 

Балиқлар синфи Сувда ва қуруқликда яшовчилар синфи
Танаси суйри шакилда Танаси япалоқ шакилда
Териси тангачалар билан қопланган Терисидан махсус суюқлик ишлаб чиқаради
Боши танасига харакатсиз бириккан Боши танасига харакатчан бириккан
Тоқ ва жуфт сузгичлари мавжуд, оёқлар ривожланмаган Олдинги ва орқа оёқлари мавжуд, дум ва сузгиучлари ривожланмаган
Қовоқлари яхши ривожланмаган Юқлри ва пастки қовоқлари ривожланган
Жабралари орқали нафас олади Ўпкаси ва терси орқали нафас олади
Юраги битта қоринча, битта бўлмачадан иборат Юраги битта қоринча, иккита бўлмачадан иборат
Битта қон айланиш доирасидан иборат Иккита қон айланиш доирасидан иборат
Қовурға суяклари мавжуд Қовурға суяклари йўқ
Бош мия ва орқа миядан иборат, Иккита бўртмачадан иборат ярим шарлар хосил бўлади, эштиш
Эштиш органи ички қулоқдан иборат Эштиш органи ички ва ўрта бўлимдан иборат

 

 

 

 

KO’L BAQASINING SKLETI

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ.

 

Хар бир гуруҳдан биттадан ўқувчига дарсликдан фойдаланиб сувда ва қуруқликда яшвочилар синфи вакилларнинг шакли пластилин ёки рангли қоғоздан фойдаланиб ясаш топширилади хамда дарс якунгида тақдим этадилар. 

  1. “Ўйла изла топ”.

Ўқувчиларга хайвонларга таърифлар ёзилган каточкалар берилади. Биринчи таърифда топса, 5 балл, 2-таърифда топса, 4 балл, 3-таърифда топса, 3 балл берилади.

1-гуруҳга

1-таъриф. Анча йирик, ранги оч яшил ёки кулранг.

2-таъриф. Терисида сассиқ оқиш захарли суюқлик ишлаб чиқаради.

3-таъриф. Фақат кўпайиш даврида сувга тушади.

2-гуруҳга

1-таъриф.Кунуз кунлари қирғоқ яқинида ов қилади.

2-таъриф.Хаётини кўп қисмини қуруқликда ўтказсада, сувдан хеч қачон нари

кетмайди.

3-таъриф. Қурбақага нисбатан кичикроқ, орқа оёқлари яхши ривожланган.

  1. Рақамаларни харфлар билан алмаштириб, тўғри жавобни топинг.
  2. Хозирги сувда ва қуруқликда яшовчиларининг энг йириги қайси?

А) 18, 1,11,1,12,1,13,3,17,1. (саламандра)

Б) 19,17,8,19,14,13. (тритон)

С) 16,20,17,2,1,16,1. (Қурбақа)

2.Сувда хам қуруқликда яшовчилар нима орқали нафас олади?

А) 19,17,1,22,4,23,1. (трахея)

Б) 9,1,2,17,1. (жабра)

С) 25,15,10,1.   19,4,17,8. (ўпка, тери)

  1. Бақаларда қайси суяк ривожланмаган?

А) 14,23,14,16. (оёқ)

Б) 15,1,13,9,1. (панжа)

С) 16,14,21,20,17,26,1. (қовурға)

  1. Бақаларнинг қайси оёқлари нисбатан узун ва бақувват бўлади?

А) 14,11,3,8,13,6,8. (олдинги)

Б) 14,17,16,1. (орқа)

С) 3,20,12, (дум)

КРОССВОРД

T      
      R    
        I      
  T          
  O      
    N  
  1. Бақа ўпка ва …….. орқали нафас олади.
  2. Бақанинг айриш системаси нимадан иборат?

3.Тритон қайси туркумга мансуб?

  1. Бақанинг личинкаси нима деб аталади.
  2. Бақанинг турли таъсирлардан химоя қилиб, намлаб турадиган қисми.
  3. СО2га тўйинган қон томири нима деб аталади?
  4. “Учинчиси ортиқча” сўз машқи.

1-гуруҳга.

А) ошқозон, ўпка, ичак.

Б) артерия, буйрак, вена.

С) кўз, қулоқ, қизилўнгач.

Д) мияча, узнчоқ мия, капиллар.

2-гуруҳга.

А) тери, ўпка, артерия.

Б) қўл, оёқ, юрак.

С) ошқозон, қизилўнгач, тери.

Д) вена, оралиқ мия, ўрта мия.

МУСТАХКАМЛАШ.

“Нима учун?”

  1. Нима учун бақалар совуққонли хайвонлар дейилади?
  2. Нима учун итбалиқнинг тузилиши болиқларникига ўхшайди?
  3. Нима учун қурбақа яхши сакрай олмайди?

4.Саламандра нима учун ўрмалаб харакатланади?

Дарсда фаол иштирок этган ўқувчилар баҳоланади.

УЙГА ВАЗИФА

Мавзуни ўқиб, дарсликда берилган саволларга жавоб топиб, мавзу бўйича 10 тест тузиш, кўл бақасининг ташқи тузилиши ва скелети акс этган расмини чизиш, фанга оид янгиликлар топиб келиш.

 

 

 

 

 

Informatika fanidan 7-sinflar uchun dars ishlanma

Sana:

Fan: Informatika

Sinf:7

Vaqt: 45 daqiqa

Yangi mavzu: Axborotlarni kodlash

Darsning maqsadi: Axborotni kodlash usulini o’rgatish.

Ta’limiy maqsad: Axborotni kodlash haqida tushincha haqida bilimga ega buladi.

Tarbiyaviy maqsad: O’quvchilarni yangi bilimlar egallashga, mustaqil fikrlab ish yuritish hamda bilim olishda tartib va intizomga rioya qilishga o’rgatish.

Rivojlantiruvchi maqsad: O’quvchilarning erkin holda axborotlarni kodlab bilish qobiliyati

rivojlanadi.

Dars o’tish usili: Yangi bilimlarni o’zlashtirish.

Dars o’tish metodi:  Aralash.

Ko’rgazmali vositalar: darslik, internet tarmog’i,tarqatma materiallar,slaydlar,prezentatciya, kartochkalar, marker, A4 formatidagi qog’oz, electron darslik.

Baholash normativi: Rag’batlantirish uchun, komputer qurilmasi korsatilgan kartochkalar bilan baholayman. Dars oxirida kartochkalar orqali kompyuterni komplekt holiga keltirish kerak.

Darsning borishi:

  Dars bosqichlari Qo’llaniladigan usullar Ajratilgan

vaqt

1 Tashkiliy qism O’quvchilar bilan do’stlik munosabatini o’matish 3
2 O’tilgan mavzu va uy vazifalarining tahlili  “Klaster” metodidan foydalanib,  har bir o’quvchiga tarqatma materiallar beriladi. O’quvchilar o’tilgan mavzu buyicha bajariladigan vazifalarini yozish kerak. 7
3 Yangi mavzu bayoni: Mavzuga oid slaydlar orqali tushuntirish. 15
4 Mavzuni

mustahkamlash

Guruhlar bilan savol-javob va amaliy ish, ’’Adashgan hariflar ’’mashqni bajaramiz 14
5 O’quvchilarning bilimini baholash Darsga faol qatnashgan o’quvchilar va guruhni baholash. 3
6 Uyga vazifa berish Darslikdagi savollar va topsgiriqlarni bajarib mavzu bo’yicha test ishini tuzib kelish.

 

2
7 Dars yakuni. Dars  natijaligi Demak, axborotlarni kodlash tu’rlari bo yicha yangi bilim va ko’nikmaga ega bo’ladi.O’quvchilar o’zlari kodlash usullarini yaratish mu’mkin.

 

1

 

Tashkiliy qism: O’quvchilar bilan  bilan salomlashish, sinf tozaligiga e’tibor berish, davomadni aniqlash. O’tilgan mavzuni takrorlash: Axborotlar ustida amallar.

O’tilgan mavzuni takrorlash: “Klaster” metodidan foydalanib,  har bir o’quvchiga tarqatma materiallar beriladi. O’quvchilar o’tilgan mavzu buyicha bajariladigan vazifalarini yozish kerak.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Yangi mavzu: Axborotlarni kodlash.

Axborotlarni kodlash tushunchasi bilan tanishamiz. Atoqli yozuvchi Artur Konan Doylning Sherlok Xolms va doktor Vatsonning kechinmalari haqida yozgan asarida Sherlok Xolms hujjatli axborotni qayta ishlash bilan shug’ullanganligi korsatiladi. Ular hoxlagan

kodlangan axborotni qayta kodlash uchun,  ko’p uchraydigan belgilarni ajratib olib ularni o’zi

tomomdan yaratilgan ko’p uchraydigan harfli jadvali bilan solishtiradi. Bunda maxsus jadval tuzib oladi. Shu sababli kodlangan matn qanchalik uzun bolsa, uning kodini yechish osonlashadi. Biroq turmishda axborotlarni turli yo’llar bilan yashirish masalasi asosiy masala korinishida qaraladi. Bunga turmushimizdan ko’plab misollar keltiramiz.

Axborotlar ustida amallar bajarish qulay bo’lishi uchun aniq bir qoydalar asosida boshqa ko’rinishga o’tkaztsh jarayoni axborotni kodlash deyiladi. Axborotni kodlash bizga faqat amallarni bajarish qulay bo’lishi uchun emas, balki axborotni maxfty saqlash uchun ham qo’llaymiz. Kodlashning bu ko’rinishi shifrlash deyiladi. Axborotni kodlash hamda qayta kodlash bilan shug’ullanuvchi mutahassislarni kriptograflar deyiladi.

 

 

 

Kundalikli oraliq nazoratlarda, bilimlar bellashuvida, imtihonlarda o’zimiz ko’rganday ishlagan ishlarimizni shifrlash orqali tekshiriladi. Hayotda axborotni kodlashning bir nechta usullari mavjud.

Birinshi kodlashni qollagan inson qadimgi Gretsiya sarkardasi Lisandro  hisoblanadi. U axborotni maqfiy saqlash ,ya’ ni kodlash uchun ma’ lum bir qalinlikdagi ’’Ssital” tayoqshasini o’ylap topgan.U o’rin almashtirish usuli orqali sir saqlagan.

Qadimgi rim imperatori Yuliy Sezar ham axborotnig maxfiyligini saqlasah uchun matnni kodlash usulini o’ylab topgan . “Sezar shifri” da matndagi harf alifboda o’zidan keyin kelgan uchinchi harfga almashtiriladi. Bunda alifbo doiraviy yo’zilgan hisoblanadi. Bu kodlash usuli alifboni surish usuli deyladi. Misol uchun quyidagi alifbo orqali ’’Maktab” so’zini kodlaymiz.

 

“ALIFBONI SURISH USULI

 

A B C D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V W X Y Z

 

 

Berilgani

 

 

Sezar shifri

 

Maktab

 

Phnwhs

 

 

Informatika

 

Lqirpdwlnd

 

 

Axborotlarni kodlash usullaridan biri Morze kodlash usuli ham mavjud. Semyuel Morze 1791 yil AQSh da tug’ilgan. U Amerika suratkashi va telegraf ixtirochisi.Tarixiy kompozitciya va portretlar muallifi. Semyuel Morze 1837-yilda elektromagnit telegraf qurilmasini ixtiro qilgan.

1838-yilda ushbu qurilma ushun telegraf kodini ishlab chiqqan.Amalda Qollanishga yaroqli qurilmani 1844 yili yaratdi. Semyuel Morze qurilmasini birinchi bor Vashington- Baltimor telegraf tarmogida ishlatdi.

Unda turli harf va raqamlar nuqta va terelarning mahsus ketma-ketligi ko’rinishida ifodalangan, ya’ni, axborot uchta belgi yordamida qodlanadi: ”uzun signal” (tire yordamida lfodaladi, ’’qisqa signal” (nuqta yordamida ifodaladi), ”signalsiz”(bo’shliq, pauza bilan ifodaladi). Maskur kodlash usuli hozirgi kunda ham qollanib kelinmoqda. Umuman, kodlash usulida ishtirok etgan belgilar soni(hajmi) bir xil bo’lsa tekis kodlash usuli, belgilar soni(hajmi)bir xil bolmasa notekis kodlash usuli deb ataladi.

 

 

 

 

 

 

 

 

Mazkur usul yordamida ’’kerak” so’zini yozsak, u quyidagi ko’rinishga ega boladi.

_._.._…_.._._

Axborotni kodlashning yana bir eng sodda usuli -bizga ma’lum bo’lgan alifbodagi harflarni ularning tartibini ko’rsatuvchi sonlar bilan almashtirish usulidan iborat:

01 Aa   15 Pp
02 Bb   16 Qq
03 Dd   17 Rr
04 Ее   18 Ss
05 Ff   19 Tt
06 Gg   20 Uu
07 Hh   21 Vv
08 Ii   22 Xx
09 Jj   23 Yy
10 Kk   24 Zz
11 LI   25 Chch
12 Mm   26 OV
13 Nn   27 SHsh
14 Oo   28 G’g’

 

Bu usuldan foydalansak, masalan ’’Bugun havo sovuq” degan axborot quyidagi ko’rinishni oladi:

02 20 06 20 13 07 01 21 14 18 14 21 20 16

Alifbodagi hariflar ketma-ketligini tartiblashning anchagina usuli mavjud.

Bu  “Aralashtirilgan alifbo” usuli

 

 

 

 

 

 

 

Mazkur axborotni yuqorida keltirilgan jadvaldagi ma’lumotlami bilmasdan qayta kodlash juda murakkab.

Mavzuni mustahkamlash.

l.Mashqlar bajaramiz. Alifbodagi harflarni ularning tartib raqami bilan almashtirish usulidan foydalanib quyidagi jumlalarni kodlang.

  1. Nimani eksang shuni o’rasan.

142901131429  051119011407  34211429  281801190114

  1. Buyuk maqsad yo’lida og’ishmaylik.

2.Aralashtirilgan alifbodan foydalanib quyidagi jumlalarni kodlang.

  1. Kitob bizning do’stimiz.

2411101703  03112027112714  0417281011071120

  1. Ilm sirlariga hazina kitob.
  2. O’quvchilarga o’tilgan mavzu bo’yicha savollar berish.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.’’Adashgan hariflar ’’mashqni bajaramiz .Bu mashqda o’tilgan mavzudagi yangi so’zlarni topish kerak.

 

Javoblarini tekshiramiz

Yakunlov uchun savollar:

1.Bu’gingi darsda nimalarni bilib oldingiz?

  1. Kodlash nima uchun kerak?

3.Qadimda        kodlashni nima maqsadda qollangan?

4.Kodlashni turmishda qayerlarda qollanamiz?

  1. Mashqlarni bajarish davomida bir-biringizni  hurmat qilish  sezildimi?

 

     O’quvchilarni baholash.

Darsga faol qatnashgan  o’quvchilarni  rag’batlantirish  kartochkalari bilan baholayman

     Uyga vazifa .O’tilgan mavzuni oqish, 3-5 mashqlarni bajarish

Informatika fanidan 9-sinf uchun Algoritm haqida tushuncha mavzusida dars ishlanma

Sinf: 9

Fan: Informatika

Mavzu: Algoritm haqida  tushuncha

Dars maqsadi: O’quvchilardga algoritm, algoritm ijrochisi,  ijrochining  ko’rsatmalar sistemasi,  algoritmga  asoschi bo’lgan buyuk  alloma haqida  ma’lumot berish.

  • Ta’limiy: masalalarni kompyuter yordamida hal etishdagi asosiy tushunchalardan biri bo’lgan algoritm, algoritm ijrochisi,  ijrochining  ko’rsatmalar sistemasi haqida bilimga ega bo’ladi.
  • Tarbiyaviy: O’quvchilarga hayotdagi har qanday vaziyatlarda  ham ma’lum bir tartib asosida,  fikrlab ish yuritish hamda bilim olishda tartib va intizomga  rioya qilishga  o’rgatish hamda o’z ajdodlari bilan faxrlanish tuyg’ulari rivojlanadi.
  • Rivojlantiruvchi: Oquvchilarda ijodiy fikrlash, boshqalar fikrlarinin tahlil qila olish va ularga munosabatini teran, aniq bayon qilash  qobiliyati rivojlanadi.

Dars turi:  Yangi bilimlar berish.

Darsda   foydalaniladigan metod va usullar: Savol-javob, Muloqot, Sehirli sandiqcha, Savol mendan –javob  sendan.

Asosiy  tushunchalar: Algoritm, Algoritm ijrochisi, ijrochining  ko’rsatmalar  sistemasi haqida  tushunchalari  bilan tanishadi.

Darsda kerakli jihozlar: Darslik, texnik vositalar, Al-Xorazmiyning rasmi, tarqatma materiallar,         A4 formatli qog’oz.

Darsning texnologik  xaritasi:

N Darsning borishi Umumiy tushunchalar Vaqt Foydalaniladigan

metod va usullar

 

 

 

1

 

 

 

Tashkiliy qism

1.Salomlashish

2.Davomatni aniqlab darsga tayyorgarligini tekshirish va guruhlarga bo’lish.

3. Ma’naviyat daqiqasi:

Bunda o’quvchilarga quyidagi  “Bilimi  kuchli mingni engadi, bilagi kuchli  birni engadi” maqoli  bilan savol-javob orqali bilim olishga  va kasb tanlashga yo’naltirish.

 

 

 

 

4 daqiqa

 

 

Kuzatish, savol-javob

 

 

Suxbat

2 O’tilgan mavzuni takrorlash va  mustaxkamlash O’tilgan mavzuni mustaxkamlash uchun o’quvchilarga  tarqatma materiallar berib,  javoblarini taqdimot qilinadi va piramida hosil qiladi. “Klaster” metodi orqali o’tilgan mavzudagi asosiy tushunchalar so’raladi. 8 daqiqa “Piramida” yasash

“Klaster”

metodi

3 Yangi mavzu bayoni O’quvchilarga yangi mavzularni tushuntirishda bog’lanish  yoki  savol-javob orqali tushuntirish 12 daqiqa Prezentatsiya va rasmlar asosida
4 Yangi mavzuni mustaxkamlash 1.Tarqatma materiallar asosida har bir guruhga savollar beriladi. So’ng javobini guruh o’quvchilari taqdimot qiladi.

2. “Sehirli sandiqcha” ichidagi rasmlarni olib,  uchbu rasmlar bo’yicha algoritm tuziladi.

3. “Savol mendan-javob sendan” mashqini  bajaramiz. Bunda hamma  o’quvchilarga  tezkorlik bilan  savol beradi. Qaysi guruh  birinchi  javob  bersa baholanib boradi.

14 daqiqa Tarqatma materiallar, “Sehirli sandiqcha”, Amaliy, Savol mendan-javob sendan
5 O’quvchilarni baholash Darsda faol qatnashgan guruhlar baholanadi,   darsga yaxshi  qatnashgan o’quvchular, “Eng zukko”, “Eng chaqqon”, “Eng bilimdon” nominatsiyalarni aniqlanadi. 3 daqiqa Savol-javob

 

 

Suhbat

 

Bog’lanish

6 Uyga vazifa berish Kundalik hayotimizdan  misollar olib, ularning algoritmini  tuzish.  Darslikdagi  savollarga javob berish. 2 daqiqa Bog’lanish
7 Darsni yakunlash Yangi mavzu bo’yicha yakun yasab, natija bilan tanishish 2 qaqiqa Bog’lanish

 

Tashkiliy qism: O’quvchilar bilan  salomlashib,  davomatini aniqlash.

Ma’naviyat daqiqasi:  Ekran orqali o’quvchilarga “Bilimi  kuchli mingni engadi, bilagi kuchli birni engadi” maqoli ko’rsatiladi va savol-javob orqali mulohaza qilinadi.

O’tilgan mavzuni  takrorlash va mustaxkamlash. O’quvchilar guruhlarga bo’linib, o’tilgan  mavzu  bo’yicha  tarqatma  materiallar asosida  “Piramida”  hosil qilinadi. Berilgan tarqatma materallar bo’yicha guruhda  muzokara o’tkazib, fikrlashadi va taqdimot  ko’rsatiladi.

O’tilgan mavzudagi asosiy tushunchalarni bilish maqsadida qog’ozga klaster metodi chiziladi.

O’quvchilar asosiy tushunchalarni  yozib beradi va guruhlar  baholanib boriladi.

Yangi mavzu bayoni: Algoritm haqida tushuncha

Aziz o’quvchilar kundalik hayotimizda oldimizga har xil vaziyfalar, maqsadlar qoyamiz. Bularga erishish ushun bajarishi lozim bo’lgan amal yoki ishlarni hayotiy tajribasini yoki o’zlashtirilgan bilimga asosalanib ma’lum bir tartibda bajaramiz. Siz o’quvchilarda bir kasb tanlash maqsadida ham ma’lum bir tartibda o’qib bilim olib bosqichma-bosqich ilgarlab boratirmiz. Sizlarga darsni tushuntirish ushun quydagi choy damlash misollini keltirib o’tamiz.

Choynak qopqog’i  ochilsin
Choynak  qaynoq suv bilan chayilsin
Choynakka bir qoshiq miqdorda quruq choy  solinsin.
Choynakka  to’lguncha  qaynagan  suv solinsin
Choynak qopqog’i yopilsin
Choynak sochiq bilan yopilib besh daqiqa  dam  berilsin

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.Misolda 2015+2012 amalini qanday  bajargan bo’lar edik. Bu misolni  o’quvchilardan so’rab matematika fani bilan  bog’lab birgalikda ishlaymiz.

1) Sonlar xonalari mos keladigan tartibda  tagma-tag yozib olinsin.

2) Sonlarning  birlik xonasidagi  raqamlarni qo’shib, natijani  birliklar tagiga yozilib, o’nlik raqamini dilda saqlaymiz.

3) Sonlarning  o’nlikdagi  raqamlarini  va  dildagi raqam qo’shilib natijaning birlik raqami o’nliklar tagiga yozilib, yuzlikka yuzlik, minglikka minglik  qo’shilib boradi.

2015

+2012

4027

Shunga oid oddiy misollarni  darsga  past qatnashib o’tirgan o’quvchilarga  berilsa darsga faol qatnashib yaxshi natija beradi.

Bu misollarda  keltirilgan  amallar ketma-ketligi boshqacha  aytganda  buyruqlar ketma- ketligi biror kishi tomonidan  bajarilgach, ko’zlangan maqsadga erishiladi.

Har soatda uchrab turadigan  turli qoidalar  ichida biror zarur  natijaga erishishga  olib keladigan  amallarni  ketma-ketlik  bajarishni talab  etadigan qoidalar informatikaning asosiy   tushunchalaridan biri  Algoritm  so’zi  bilan ifodalanadi.

Biror maqsadga  erishishga  yo’naltirilgan,

Ijrochi  bajarishi uchun mo’ljallangan

Buyruqlar  ketma-ketligi tushuniladi.

Algoritm  so’zi  IX asrda yashab o’tgan  (783-850)  o’z  ilmiy  ishlari  xazinasi bilan dunyoga  tanilgan buyuk matematik,  geograf, astronom allomamiz Abu Abdulla Muhammad ibn Muso al-Xorazmioy  nomidan kelib  chiqqan. Al-Xorazmiy  arifmetikaga bag’ishlangan  risolasi XII asrda Ispaniyada  lotin tiliga  tarjima  qilinib,   bu tarjimaning  XIV asrda ko’chirilgan yagona qo’lyozma nushasi  Kemmbrij  universitetining kutubxonasida saqlanmoqda. Hammamizning faxrimiz  bo’lmish  bu olamshumul  kashfiyotni barchamiz  besh  qo’lday  bilishimiz kerak. Chunki uni bilmay turib, avvalo o’zligimizni bilmaymiz, qolaversa, axborot texnologiyalari asrida  murakkab matematik  boshqaruvsiz  hech  qanday ishni amalga oshirib bo’lmaydi. Insoniyatga  taraqqiyotning ana shu  kalitini Abu Abdullox Muhammad ibn Muso deb nomlangan  va dunyoga  Al-Xorazmiy  bo’lib tanilgan  ulug yurtdoshimiz topib bergan.

Algoritm

 

 

 

 

 

Demak yuqorida keltirilgan misollar buyriq yoki ko’rsatmalar ketma-ketligi algoritm va bu algoritmlarni bajariyotgan inson-Ijrochi bolar ekan.

Algoritm ijrochisi
Algoritmda  ko’rsatilgan buyruq yoki  ko’rsatmalarni bajara oladigan  abstrakt yoki real (texnik yoki  biologik)  sistema

 

 

 

Ijroshi bajara olishi mumkin bo’lgan ko’rsatma yoki buyriqlar to’plami ijroshinining ko’rsatmalar sistemasi deyiladi. Shuni takidlash joizki informatikada algoritmning asosiy ijrochisi bo’lib kompyuter xizmat qiladi.

 

 

 

 

 

 

 “Sehirli sandiqcha” ichidagi rasmlarni olib,  uchbu rasmlar bo’yicha algoritm tuziladi.

 “Savol mendan –javob  sendan”  mashqini bajaramiz. Bunda hamma  o’quvchilarga  tezkorlik bilan savol beradi qaysi guruh birinchi javob  bersa baholanib boradi.

  1. Bizlar hozir nechanchi darsni o’tayapmiz? (to’rtinchi)
  2. Algoritm so’zi kimni nomidan kelib chiqqan? (Al-Xorazmiy)
  3. 100 tonnalik kema 10 gr o’yinchoqqa aylantirilsa qanday model bo’ladi? (Fizik)
  4. Buyruq yoki ko’rsatmalar ketma ketligi nima bo’ladi? (Algoritm)
  5. Algoritm ijrochisi faqat insonmi? Abstrakt yoki real (texnik yoki biologik)
  6. O’rtog’ingiz uyiga borish algoritmga kiradimi? (Ha)
  7. Bunda ijrochi kim? (Bu siz)

Yakunlov uchun savollar:  Tarqatma  materiallar asosida har bir  guruhga  savollar beriladi. So’ng javobini  guruh   o’quvchilari taqdimot qiladi.

  1. Bugungi darsda nimalarni bilib oldingiz?
  2. Algoritm nechanchi asrda qaysi buyuk allomamiz nomidan kelib chiqqan?
  3. Algoritm so’zining ma’nosi qanday ekan?
  4. Algoritm ijrochisi nima qiladi?
  5. Ijrochining ko’rsatmalar sistemasi deganimiz nima?
  6. Mashqlarni bajarish davomida bir-biringizni hurmat qilish sezildimi?

 

Oquvchilarni baholash:  Darsda faol qatnashgan guruhlar baholanadi,   darsga yaxshi  qatnashgan o’quvchular, “Eng zukko”, “Eng chaqqon”, “Eng bilimdon” nominatsiyalarni aniqlanadi.

 

Darsning borishi O’tilgan mavzuni  mustaxkamlash  

Yangi mavzu

Yangi mavzuni  mustaxkamlash  

 

Umumiy ball

Metod

va usullar

Savol-javob Klaster Savol-javob Sehirli sandiqcha Savol mendan- javob sendan
1  

Guruh

nomi

             
2              
3              
4              
1  

Guruh

nomi

             
2              
3              
4              

 

Uyga vazifa berish: Kundalik hayotimizdan  misollar olib, ularning algoritmini  tuzish.  Darslikdagi  savollarga javob berish.

Darsni yakunlash: Bu dars orqali  masalalarni  kompyuterdan  yechishning asosiy  bosqichlaridan biri bilan bog’liq bo’lgan  informatikaning  algotitm, algoritm  ijrochisi,  ijrochining ko’rsatmalar sistemasi kabi asosiy  tushunchalar bilan  tanishiladi.

MATEMATIKADAN OCHIQ DARS ISHLANMASI 6-SINFLAR UCHUN

 

 58120383

Oltinko`l tumani  

                      28-Davlat ixtisoslashtirilgan                        

maktab-internatining

Matematika fani o`qituvchisi

Xoliqova Qanoatxonning

2016-2017- o`quv yili uchun Matematika fanidan

          

 DARS ISHLANMASI

6-SINF

  

Darsning mavzusi: Manfiy sonlarni qo’shish

Darsning maqsadi:

 

Ta’limiy:  

O`quvchilarni manfiy sonlarni qo`shish tushunchasi bilan tanishtirish, koordinata to`g`ri chizig`ida amal bajarish ko`nikmalarini shakillantirish

 

Tarbiyaviy:

O`quvchilarni o`z maqsadlariga erishish ruhida tarbiyalash, bir-biriga o`zaro hurmat, jamoa bo`lib ishlash, o`zaro yordam va beriladigan vazifani bajarishda masuliyat sezish ko`nikmalarini tarkib toptirish.

 

Rivojlantiruvchi maqsad:

O`quvchilarni o`rgnilgan mavzudan asosiy tushunchalarni ajratish, mustqil fikrlay olish qobiliyatini kengaytirish, nutq madaniyatini o`stirish.

 

Dars tipi:  

Yangi bilim berish, aralash, o`yinlar 

Dars usuli:  

Musobaqa tashkil qilish, tezkor savol-javob, ma’ruza.

Darsning jixozi: Darslik, chizmalar, tarqatmalar, nootbuk,

Darsning rejasi: 1 Tashkiliy qism 2 minut

2 Ma’nayat daqiqalari 3 minut

3 O`tilgan mavzuni takrorlash 8 minut

4 So`zni toping o`yini 10 minut

5 Yangi mavzu bayoni 5 minut

6 Mustahkamlash 7 minut

7 Sehrli raqamlar 7 minut

8 Xulosa 3 minut

 

Darsning borishi:

Tashkiliy:

Salomlashish, davomat olish, sinf xonasining xolati, o`quv qurollarini tekshirish.

Ma’naviyat daqiqalari: Yil nomi, fevral oyidagi muhim sanalar aytiladi

O`tilgan mavzuni takrorlash uchun o`quvchilar tomonidan tarqatmalardagi misollar yechiladi savollarga javob beriladi

“Sozni toping” o`yini o`ynaladi Bunda o`quchilar `xarf yozilgan tarqatmadagi misolni unga mos javobga joylashtiradi va so`z xosil qilinadi Ikki buyuk alloma A Navoiy va Z M Bobur nomlari to`g`ri topilgach ularning ruboilaridan namunalar aytiladi

Yangi mavzu bayoni:

        Bilamizki ko`p sport musobaqalarida , g`oliblar rag`bat, yutqazganlar esa jarima bali olishi mumkin. Faraz qilaylik, bir o`yinda 6 ball oldingiz, ikkinchi o`yinda esa 4  ball oldingiz. Jami to`plangan balingizni qo`shish bilan aniqlaymiz va quyidagicha yozamiz; 6+4=10 yoki [+6]+[+4]=[+10]

         Birinchi o`yinda 5 ball, ikkinchi o`yinda 3ball jarima oldingiz, deylik. Umumiy balingizni qo`shish bilan aniqlaymiz.

Agar jarima ballari oldiga ‘ — ’ [minus] ishorasini qoysak, jami jarima [-5]+[-3]= -8 ball bo`ladi.

          Ikkita manfiy sonni qo`shish uchun ularning modullarini sqo`shish va hosil qilingan son oldiga ‘ – ‘ [minus] ishorasini qo`yish kerak.

           Har qanday n son uchun n+0=0+n=n

           Masalan ;

           1] -7+[-11]= -18

           2] -9+[-15]= -24

 Mustahkamlash ;

          O`tilgan mavzuni mustahkamlash uchun mavzuga doir misollor yechiladi.

        1] -20+[-10]= -30  ;  2] -30+[-50]= -80 ;  3] -40+[-60]= -100   ;  

        4] -21+[-21]= -42  ;  5] -39+[-11]= -50 ;  6] -60+[-5]= -65

        7] -200+[-300]= -500   ;   8] -650+[-150]= -800

        Doskaga yopishtirilgan ‘ sehrli raqamlar’ga izoh berilgandan so`ng ular olib qo`yiladi. Har ikkiala guruh barcha raqamlarni to`la izohlasa ular ortida yashirilgan ikkita muhim sana hosil boladi. So`ngra guruh o`quvchilari bu sanalar haqida ma`lumot beradilar;

  1. 11.1991-O`zbekiston Respubliasi davlat Bayrog`i qabul qilingan kun.
  2. 07.1992-O`zbekiston Respublikasi davlat Gerbi qabul qilingan kun.

Ekranda O`zbekiston Respublikasi Bayrog`I va Gerbi gavdalanadi.

Xulosa ;

O`quvchilar ishtirokiga ko`ra ular baholanadi.

Uyga vazifa ; 25-27-misollar

 

 

ONA TILI FANIDAN 1 SOATLIK DARS ISHLANMASI

Oltinko’l tumanidagi

28-Davlat ixtisoslashtirilgan

maktab-internatining ona tili va adabiyot fani o’qituvchisi Yunusova Ma’sudaxon Sobitovnaning 9-sinf uchun ona tili fanidan 1 soatlik

DARS ISHLANMASI

ANDIJON-2017

DARSNING TEXNOLOGIK XARITASI

Darsning qismlari Ajratilgan vaqt Darsning mazmuni Ta’lim me’todlari Ta’lim vositalari
1. Tashkiliy qism 5 1.    O’quvchilar bilan salomlashish;

2.  Navbatchi axborotini tinglab, davomatni aniqlash;

3.  Darsga tayyorgarlikni tekshirish.

Og’zaki Jurnal
2. O’tilgan mavzuni so’rab baholash 10 1.  O’tilgan mavzu bo’yicha savol-javob;

2.    O’quvchilarning bilim, ko’nikma va malakalarini aniqlash.

Aqliy hujum Tarqatma materiallar
3. Yangi mavzu bayoni 10 Yangi mavzu bo’yicha tushuncha berish Ma’ruza Kitob va internet ma’lumotlari
4. Mustahkamlash 15 1.  Nazariy bilimlarni mashqlar orqali amalda qo’llash;

2.  Mavzu bo’yicha o’quvchilar o’rtasida bahs-munozara.

Guruhlarda ishlash Testlar banki, tezkor savol-javoblar
5. Yakuniy qism 5 O’tilganlarni o’rganib, mavzu bo’yicha gaplar tuzish Og’zaki Darslik

 

DARS ISHLANMA

Sana:

Sinf:

Fan: Ona tili

Mavzu: Qo’shma gap turlarining ma’nodoshligi

  1. Darsning maqsadi:
  • ta’limiy maqsad – o’quvchilarga qo’shma gap turlarining ma’nodoshligi bo’yicha umumiy ma’lumot berish;
  • tarbiyaviy maqsad – o’quvchilarda yuksak ma’naviy fazilatlarni tarbiyalash;
  • rivojlantiruvchi maqsad – o’quvchilardagi ilm olishga bo’lgan intilishni, nazariy bilimlarni amaliyotda qo’llash malakalarini o’stirish.
  1. Darsning jihozi: darslik, dars ishlanma, rasmli plakat, tarqatmalar, testlar banki.
  2. Darsning usuli: suhbat va bayon qilish, guruhlarda ishlash.
  3. Darsning turi: yangi bilim berish.

Darsning borishi:

  1. Tashkiliy qism: Sinfning va o’quvchilarning darsga tayyorligini aniqlash, navbatchi axboroti orqali davomatni aniqlash, adabiy daqiqa o’tkazish.
  2. O’tilgan mavzuni so’rab baholash: o’quvchilar uchun uyga berilgan topshiriqlar ijrosini nazorat qilish, “Bog’lovchisiz qo’shma gap” mavzusi yuzasidan tarqatmalar asosida jamoa bilan ishlash.
  3. Yangi mavzuning bayoni:

Darsning rejasi:

  1. o’tilgan mavzu bilan yangi mavzuni bog’lash;
  2. ma’nodoshlik tushunchasi sharhi;
  3. yangi mavzu yuzasidan nazariy bilimlar berish.

Qo’shma gaplar qismlarining bog’lanishiga ko’ra 3 turga bo’linadi. Ular:

  1. Bog’langan qo’shma gaplar.
  2. Ergash gapli qo’shma gaplar.
  3. Bog’lovchisiz qo’shma gaplar.

Tilimizda “ma’nodoshlik” degan tushuncha bo’lib, bu shakli turlicha bo’lsa ham bir ma’no atrofida jamlanadigan birliklarga aytiladi. Buni so’zlarda, so’z birikmalarida ko’rganimizdek gaplarda uchratishimiz mumkin. Xususan, ayni mavzumizda duch kelishimiz mumkinki, zidlik, sabab, shart, payt munosabatlarini bog’lovchisiz, bog’langan va ergash gapli qo’shma gaplar bilan ham ifodalanishi mumkin, shunga ko’ra ular bir-biriga ma’nodosh bo’la oladi. Masalan:

  1. Yurt tinch – sen tinch.
  2. Yurt tinch, shuning uchun sent inch.
  3. Yurt tinch-u, sen tinch.

Yuqorida misol keltirilgan gaplarning birinchisi bog’lovchisiz qo’shma gap, ikkinchisi ergash gapli qo’shma gap, uchinchisi esa bog’langan qo’shma gap hisoblanadi. Ular garchi qo’shma gapning turlicha guruhlariga mansub bo’lsa-da, o’zaro ma’nodosh hisoblanadi.

  1. Mustahkamlash: Darsning bu qismida o’quvchilar kichik guruhlarga ajratilib, mavzu yuzasidan berilgan topshiriq va mashqlar ustida ishlaydilar, rasmli plakatlar asosida gaplar tuzadilar, avvaldan tayyorlab qo’yilgan tezkor savollarga javoblar beradilar. Kichik testlar bilan o’quvchilarning dars davomida olgan bilimlari tekshiriladi. Berilgan javoblardan kelib chiqqan holda g’olib guruh aniqlanib rag’batlantiriladi.
  2. Uyga vazifa: O’tilganlarni o’rganib, mavzu bo’yicha gaplar tuzish.

 

 

O’TIBDO’                    ____________              D.Ergashev

 

Fan o’qituvchisi:          ____________              M.Yunusova

INFORMATIKA FANIDAN »MATEMATIK FORMULALAR BILAN ISHLASH» MAVZUSIDA TAYYORLANGAN DARS ISHLANMASI

 

58120383

 

O’zbekiston  Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi

Andijon  viloyati xalq ta’limi boshqarmasi

Oltinko’l tuman  xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish bo’limiga qarashli 28-Davlat ixtisoslashtirilgan maktabining Informatika  fani o’qituvchisi

Ziyaitdinova Nodira Abdumajidovnaning

Matematik formulalar bilan ishlash

mavzusida tayyorlagan

(Informatika 8-sinf)

 

DARS ISHLANMASI

Andijon viloyati

Darsning texnologik xaritasi

Mavzu Matematik formulalar bilan ishlash
 

Maqsad va vazifalar

Darsning maqsadi: o‘quvchilarni elektron jadvalda qo‘llaniladigan matematik formulalar bilan tanishtirish va ular bilan ishlashga o’rgatish.

Darsning ta’limiy vazifasi: o‘quvchilarga amaliy masalalar yechish orqali elektron jadvalda qo‘llaniladigan matematik formulalar bilan tanishtirish va ular bilan ishlash bo’yicha bilim va ko’nikmalar berish.

Darsning tarbiyaviy vazifasi: o’quvchilarni yangi bilimlar egallashga va tartib-intizomga doimo rioya etishga yo’naltirish.

Darsning rivojlantiruvchi vazifasi: o‘quvchilarning kompyuterdan foydalanish haqidagi bilim va tasavvurlarini kengaytirish.

O‘quv jarayonining mazmuni Excel elektron jadvali imkoniyatlari. Matematik funksiyalar va ularning qo’llanishi. Mantiqiy funksiyalar va ularning qo’llanishi. Statistik funksiyalar  va ularning qo’llanishi. Matnli funksiyalar va ularning qo’llanishi.
O‘quv jarayonini amalga oshirish texnologiyasi Uslub: Ma’ruza va amaliyotning uyg‘unligi

Shakl: Savol-javob. Jamoa va kichik gruhlarda ishlash

Vosita: Elektron resurslar, darslik, plakatlar; tarqatma materiallar.

Usul: Tayyor prezentatsiya va slayd materiallari asosida.

Nazorat: Og‘zaki, savol-javob, muhokama, kuzatish.

Baholash: Rag‘batlantirish, 5 ballik reyting tizimi asosida.

Kutiladigan natijalar O’quvchilar amaliy masalalarni kompyuterda yechish bo’yicha bilimlari mustahkamlanadi, format menyusi hamda formulalar bilan ishlash ko’nikmalarini egallaydilar.
Kelgusi rejalar (tahlil, o‘zgarishlar) O’qituvchi o’z faoliyatining tahlili asosida yoki hamkasblarining dars tahlili asosuda keyingi darslariga  o‘zgartirishlar kiritadi va rejalashtiradi.

Asosiy tushunchalar:

 

Matematik amallar, matematik funksiyalar, mantiqiy funksiyalar, statistik funksiyalar, matn funksiyalari, katakcha, satr va ustun formatlari.

 

 Darsning blok-chizmasi

 

  Dars bosqichlari Vaqt Usullar
1 Tashkiliy qism 5  minut S
2 O‘tilganlarni takrorlash 10 minut SJ, K, VDMY
3 Yangi mavzu ustida ishlash 12 minut M, AH
4 Yangi mavzuni mustahkamlash 15 minut SJ, K, BST, MY
5 Uyga vazifa 3 minut B,BO,BX

 

 Uy vazifasini so‘rash.

 

  • Bugunga darsimizda “Ofarin”, “Rag’bat” va ”Bo’sh” kartochkalaridan foydalanamiz.

 

  • Eng to‘g‘ri javob va faol ishtirok uchun “Ofarin”,”  — 5 ball,

 

  • Biroz hatoga yo’l qoygan o’quvchilarga  “Rag’bat” – 4 ball,

 

  • Bilimida bo’shliqlar aniqlangan o’quvchilarga – ”Bo’sh” 3 ball qo‘yiladi.

 

(Qaysi gurux a’zosi to’g’ri javob bersa o’z guruxiga ball olib beradi va shu tariqa dars musobaqa usulida davom etaveradi.)

Darsning tashkiliy qismi Prezidentimiz I.A.Karimovning quyidagi so’zlari bilan boshlanadi:

 

8mill_21_01_20121

Farzandlari soglom yurt qudratli bolur, qudratli elning farzandlari soglom bolur degan iborani prezidentimiz xar bir maqola va xar bir farzandlarimiz va xar bir yurtimiz xaqida gap ketganda aloxida taqidlab o’tadi. Shunday ekan siz xurmatli o’quvchilar o’z bilimlaringizni sog’lom fikrlar ila boyitib bormog’ingiz  zarurdir. Buning uchun esa ko’p o’qish va ko’pdan-ko’p bilim va malakalarga ega bo’lmog’ingiz  zarurdir.

 

So’ng  dars  gurux o’quvchilarini ikki guruxga bo’lish va ularni shartlar bilan tanishtirishga o’tiladi:

1-shart. Guruxga nom berish va nima uchun bu nomni berganliklari.

 

2-shart. Guruxlar bir birlariga tarqatma materiallari orali savollar berish

 

3-shart. O’qituvchi tamonidan berilgan topshiriqni bajarish.

 

4-shart. Mavzuni tinglash.

 

5-shart. Mavzuni mustaxkamlash maqsadida berilgan topshiriqni

kompyuterda bajarish.

 

1-shart guruxlar o’zlariga quyidagicha nom beradilar  va gurux oquvchilarini tanishtiradilar va gurux nomi va nima uchun bunday nomlaganlari xaqida ma’lumot beradilar.

 

Al Xorazmiy-guruxi

 

 

 

1429950510_al-horazmiy-2

 

 

 

 

 

Аl Хоrazmiy (780-850). Buyuk matematik, astronom, geograf.  Аl-Хоrazmiy yozgan asarlardan bizgacha 10 tasi yetib kelgan. Хоrazmiyning XII-аsrda lotin tiliga tarjima qilingan «Аrifmetika» аsari yеvropaliklarni Hind raqamlari , pozision o’nlik sanoq sistemasi bilan tanishtirdi va uning boshqa sanoq sistemalariga nisbatan afzalligini ko’rsatdi. Butun va kasr sonlar ustida amallar bajarish vа kvadrat ildiz chiqarish usulini keltirdi. Xorazmiy yozgan “Arifmetika traktatlari”, “Al jabr val muqobala”, “Tuzatilgan Ptolomey vatarlar jadvalidan chiqarish” kabi asarlarida arifmetik, algebraic va geometric materiallarni sistemalashtirdi.

 

 

 

 

 

Al Farobiy-guruxi

 

 624593464Al Farabi (872-950) Abu Nasr Muhammad ibn Muhammad ibn Uzlug’ Tarxon (IX-X asr) Farobiy taxallusi bilan  yashab ijod etgan. U bilish jarayonini ikki bosqich-aqliy bilish va hissiy bilishdan iborat bo’lib, ular o’zaro bog’liq, lekin biri boshqasisiz vujudga kelmasligini, bu bosqich axborotsiz shakillanmasligi, axborot esa bilishning asosini tashkil etuvchi element ekanligini takidlab o’tgan allomadir. Farobiy mantiq ilmi xaqida xam “Mantiq san’ati kishiga shunday qonunlar haqida ma’lumot beradiki- bu qonunlar vasitasida aql chiniqadi, inson sog’lom fikr yuritishga o’rganadi”

 

  1. Uy vazifasini so‘rash

O’tilganlarni qisqacha takrorlash quyidagicha amalga oshirish mumkin.

SJ

1.Birinchi electron jadvalning nomi.

2.Elektron jadvalning vazifalari.

3.Elektron jadvalning imkoniyatlari.

4.Excel dasturini ishga tushirish.

  1. Excel dasturini interfeysi.

6.Katakcha nomi.

7.Katakchaga kiritish mumkin bo’lgan ma’lumotlar turi.

8.Absolyut murojan nima?

9.Nisbiy murojat nima?

10.Matematik funksiyalar vazifasi

11.Mantiqiy funksiyalar vazifasi

12.Statistik funksiyalarga qaysilar kiradi

13.Matinli funksiyalarni sanab bering

  1. Matinli funksiyalarni vazifasi

K

1 gurux,

Microsoft Offise dasturidan MS EXCEL dasturiga klaster diogrammasini tuzing.

                                           Klaster

Klaster-tutam, bog’lam axborot xaritasini tuzish yo’li- barcha tuzilmaning mohiyatini markazlashtirish va aniqlash uchun qandaydir biror asosiy omil atrofida g’oyalarni yig’ish.

Bilimlarni faollashtirishni tezlshtiradi, fikrlash jarayoniga mavzu bo’yicha o’zaro bog’lanishli tasavvurlarni erkin va ochiq jalb qilishga yordam beradi.                              

VD

II gurux

Microsoft Offise dasturidan MS WORD va MS EXCEL dasturiga vena diogrammasini  tuzing.

Venn diagrammasi

2 va 3 jihatlarini hamda umumiy tomonlarini solishtirish yoki taqqoslash yoki qarama-qarshi qo’shish uchun qo’llaniladi.

Tizmli fikrlash, solishtirish taqqoslash, taxlil qilish ko’nimalarini rivojlantiradi.

Mavzuni yoritish:

 

M O’qituvchi tomonidan tayyor slaydlar asosida darslikdagi misollar amalda ko’rsatib beriladi. Bu jarayonda katakcha formatiga, avtoto’ldirish, absolyut murojaat va nusxalash imkoniyatlariga alohida urg’u berib o’tiladi.

 

 

1-misol. Reytingga oid masala yechamiz . Buning uchun sinf jurnalini eslatuvchi jadval tuzamiz. Bunda avvalo katakchalar bloklarini birlashtirish orqali quyidagi jadvalni hosil qilib olamiz.

 

Безымянный

 

L-ustunda barcha fanlardan olingan reyting ballarini yigiladi buning uchun

Barcha blokdagi sonlarni qo’shib yigindisi chiqariladi va quyidagi jadval hosil qilinadi.

 

22222222222

 

M-katakchalar bloklarini to’ldirish M6=L6*100/$L$6 katakchasini M7,M8,M9,M10  katakchalariga nusxalash orqali amalga oshiriladi. Bu yerda, $L$6-absolyut adres bo’lib,umumiy ball joylashgan katakchadir.

3333333333

 

AH Darsda guruxlar asosan darslikdagi va qo‘shimcha topshiriqlarni mustaqil bajarishadi. O‘qituvchi ularning ishlashini nazorat qilib boradi.

Mumkin qadar har bir gurux uchun 3 tadan 5 tagacha alohida misollar variantini tavsiya etish lozim. Misollarni yechish jarayonida o‘quvchilar qaysi fandagi tushuncha, ma’lumot yoki formulalardan foydalanishganini izohlab berishi fanlar integratsiyasi uchun muhimdir.

Hisoblash jarayonida o‘quvchilar e’tiborini katakcha, satr va ustun formatlarini o‘zgartira olishga qaratish maqsadga muvofiq bo‘ladi.

 

Mavzuni mustahkamlash va yakunlash:

 

Mavzuni mustaxkamlash uchun o’quvchilarga quyidagi mashiqlarni bajarish topshiriladi.

 

  1. MS Excel dasturini ishga tushiring.

 

  1. Guruxingizdagi o’quvchilar fanlardan olgan baxolari orqali reyting jadvalini tayyorlang.

 

Gurux o’quvchilari kompyuterda mashiqlar bajargunga qadar bosh qolgan o’quvchilar bilan birga “7-qadam” metodi o’ynaladi

 

1.U shunday narsaki, bizning darslarda usiz mavzuni tushuntirish qiyin.

 

  1. Uning katta yoki kichik turlari bor

 

  1. Undagi etti malakdan xosil bo’lar kamalak

 

  1. U qora rangni juda ko’p ishlatadi

 

  1. Uning yuqqa va qalin turlari bor

 

  1. U ko’proq to’rtburchak shakilda bo’ladi

 

  1. Uning natijasini olish uchun yo printer yo plotterni unga o’rtoq qilish kerak.(manitor)

 

 

She’riy topishmoqlar

 

  1. Ma’lumot tashir tinmay

Beminat xizmat qilar

Virus tushsa albatta,

Xordiqqa ruxsat so’rar

(fleshka)

 

  1. O’zim kichik bo’lsam-da

Kompyuter yuragiman

Men uning eng kerakli

Eng mitti bo’lagiman.

(mikroprosessor)

 

  1. Tarmoqning ishini,

Taminlovchi kompyuter

Men bo’lmasam tarmoqda

Ishing bitmaydi hech bir

(server)

 

Uyga vazifa:

 

  1. Darslikdagi 6-mashq.

 

2*. Darslikdagi 7-mashq.

 

  1. B,BO,BX

         Jadvalini to’ldirish

 

 

 

O’zbekiston tarixi fanidan dars ishlanmasi

Andijon viloyat Xalq ta’limi bo’limi

Oltinko’l tumanidagi

28-Davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatining Tarix fani o’qituvchisi

USMONOVA ZAMIRAXON ning

O’zbekiston tarixi fanidan

DARS ISHLANMASI

 

Mavzu: BUXORO AMIRLIGINING DAVLAT TUZUMI VA MA’MURIY BOSHQARUVI

 

         Darsning maqsadi:

 

  • mang’itlar hukmronligi;
  • mang’itlar sulolasi o’zbek davlarchiligi tarixida muayyan darajada o’ziga xos o’rin tutishi, davlat tuzumi va ma’muriy boshqariluvi haqida o’quvchilarga bilim berish;
  • o’rganilayotgan davr bo’yicha o’quvchilar bilimini tizimlashtirishni davom ettirib, tarixiy tushuncha va atamalarning mazmun va mohiyatini ochib berish hamda ularni sharqona demokratiya ruhida tarbiyalash.

 

Darsning jihozlari:

 

  1. Darslik, 15-mavzu.

2.O’zbekistonning siyosiy-ma’muriy xaritasi.

  1. O’zbekiston tarixi atlasi.
  2. Doska, bor.

 

Tarqatma materiallar.

 

O’tilgan dars mavzusi asosiy masalalari asosida tayyorlangan kartochkalar. Atamalar ustida ishlash uchun topshiriqlar yozilgan kartochkalar.

Yangi dars mavzusining tayanch tushunchalari va tarixiy atamalar.

      Monarxiya, mustabid hukmdor, otaliq, arkoni davlat, ma’muriy bo’linish: viloyat, tuman, beklik, davlat lavozimlari.

 

  1. Tashkiliy qism.

     

      O’quvchilar diqqatini darsga jalb etish va ishchi muhitini yuzaga keltirish.

 

  1. O’tilgan dars mavzusi yuzasidan takrorlash.

 

Bu vazifa tarqatma material orqali amalgam oshiriladi.

 

  • Buxoro qanday qilib davlat mustaqilligini yo’qotdi?
  • Ashtarxoniylarning inqirozga yuz tutishiga nimalar sabab bo’ldi?
  • Mang’itlar qay tariqa hokimiyat tepasiga keldilar?
  • Mang’t hukmdori Muhammad Rahimxon mamlakatda qanday siyosat yurgazdi?
  • Buxoro xonligi qaysi voqeadan keyin Buxoro amirligi deb ataladigan bo’ldi?
  • Qaysi yillarda Buxoro amirligida mang’itlar sulolasi hukmronlik qilgan?
  • Buxoro xonligi Eron hukmdori Nodirshohga qaramlikdan qachon qutildi?
  • Amir Shohmurodni xalq nima uchun “amiri ma’sum” deb atagan?
  • Samarqand shahrini mang’itlar sulolasidan kim qayta tiklattirgan?
  • Amirlardan kim rais mansabini va qo’shin tarkibida qoziaskar lavozimini joriy qildi?

O’quvchilar javoblarning to’liqligiga qarab baholanadilar

 

  • O’yin-musobaqa (“Kim haqida so’z yuritilyapti, uning shaxsini aniqla!” oyini)ni o’tkazish

    

       Darsning bu qismida o’quvchi xotirasidagi bilimlarga tayanib, vazifani yozma ravishda, ya’ni faoliyati yoritilishiga qarab shaxsini aniqlab yozadi.

Asosiy maqsad – o’quvchilarning bilimini mustahkamlash, ularda tarixiy shaxslar faoliyatiga baho berish ko’nikmasini rivojlantirishdan iborat.

Ushbu o’yinni o’tkazish uchun o’quvchilar uch jamoaga bo’linadilar. So’ng o’qituvchi oldindan tayyorlab kelgan topshiriqlarni jamoaga tarqatadi.

Har bir topshiriqda beshtadfan jumla bo’ladi.

 

 

  1. U Eron bosqiniga qarshi kurashni uyushtira olmadi (Abulfayzxon)
  2. U ichki boshboshdoqlikni tugatish siyosatini tutdi (Muhammad Rahimxon)
  3. U o’zini xon atamadi (Amir Doniyolbiy)
  4. U xonlikda yetakchi mavqeyga ega bo’lish niyatidan qaytmagan (Muhammad Hakimbiy)
  5. U xalqdan olinadigan soliqni ko’paytirdi (Doniyolbiy)

 

 

 

  1. Butun hokimiyat amalda uning qo’lida to’plandi (Muhammad Hakimbiy)
  2. U barcha hukmdorlarga o’z boshqaruv dasturini e’lon qildi (Muhammad Rahimxon)
  3. U qo’g’irchoq hukmdorga aylanib qoldi (Abulfayzxon)
  4. U adolat tamoyillariga qattiq amal qildi (Shohmurod)
  5. U o’zining muntazam qo’shinga egaligidan foydalanib, hokimiyatda alohida mavqe uchun da’vogarlik qila boshladi (Muhammad Rahimxon)

 

  • topshiriq

 

  1. U o’z qo’shinlarini mustahkamlashga, unga tayanib ish ko’rishga harakat qildi (Doniyolbiy)
  2. U Nodirshoh tomoniga o’tib ketdi (Muhammad Hakimbiy)
  3. U o’z faoliyatida ommaga tayanib ish tutdi (Shohmurod)
  4. U barcha bekliklarning markaziy hokimiyatini tan olishlariga to’la erisha olmadi (Muhammad Rahimxon)
  5. U ba’zi islohotlar o’tkazib, davlatni mustahkamlashga erihdi (Shohmurod).

 

  1. Yangi dars mavzusining mundarijasi:
  2. Davlat tuzumi.
  3. Ma’muriy bo’linishi.
  4. Yuqori davlat lavozimlari.

 

 

  1. Matn va atamalar ustida ishlash.

      

      Bu vazifa matn ustida ishlash usulidan foydalanib bajariladi. O’quvchilar matn ustida ishglab, quyidagi savollarga javob topadilar:

  1. Buxoro davlat tuzumiga ko’ra qanday davlat edi va hukmdor uni qanday idora qilgan?
  2. Otaliq mansabiga tayinlanganlar qanday faoliyat yurgizganlar?
  3. Amirlikning davlat muassasalari qanday idoralardan iborat bo’lgan?
  4. Amirlikda mavjud bo’lgan quyidagi davlat lavozimlariga (atamalarga) izoh bering: qushbegi, ko’kaldosh, devonbegi, mushrif, mirshab, dodxoh, inoq, miroxour, dasturxonchi, kitobdor, to’qsabo, parvonachi, sadr, shayhulislom, qozikalon, muftiy, muhtasib.

Vazifani birinchi bo’lib bajargan o’quvchilardan 5 nafarining javobi eshitiladi va baholanadi.

 

  1. Darsni yakunlash.

     

      O’quvchilarning darsdagi faolligi darajasiga baho beriladi. Eng faol o’quvchilar rag’batlantiriladi. Ularning matn ustida ishlashda yo’l qo’ygan kamchiliklari qyd etilib, bartaraf etish yo’llari ko’rsatiladi.

 

  • Uyga vazifa.

 

Mavzu asosida berilgan savollarga javob toppish.

Amirlikdagi davlat lavozimlarini daftarga ko’chirib yozib kelish.