“НАВОСИЗ УЛУСНИНГ НАВОБАХШИ БУЛ” номли адабий-маърифий кеча СЦЕНАРИЙСИ

23 Фев

“НАВОСИЗ УЛУСНИНГ НАВОБАХШИ БУЛ” номли адабий-маърифий кеча СЦЕНАРИЙСИ

Мактаб сахнаси, унинг ён кисмлари хазрат Навоийнинг ибратли мисралари, у киши тугрисида тайёрланган, тадбир охирида энг яхшилари такдирланадиган деворий газеталар билан безатилади. Сахна турига Навоий портрети илиниб, унинг остига Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг куйидаги сузлари катта ва чиройли харфлар билан ёзилади:

“Алишер Навоий халцимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг гурури, шаъну шарафини дунёга тараннум килган улмас суз санъаткоридир”.

Ислом Каримов

Тадбирни бир киз ва бир угил бола олиб боради.

Улар замонавий мактаб формасида, буйи басти, овоз кучи узаро мос булиши максадга мувофикдир.

Тадбир мукаддимасида Алишер Навоий газаллари билан айтиладиган бир мумтоз кушик; (масалан, Берта Давидова, Комилжон Отаниёзов ёхуд Муножот Йулчиева ижросида) DVD ускунасида куйилади.

Кушик якунига якин сахнага икки олиб борувчи икки ёкдан чикиб келади. Улар кулида яхши мукова ичига жойланган сценарий нусхаси булиши шарт. Улар узига тегишли сузларни тадбир дан олдин об дон ёд олган булишига карамай, сахнада одоби шуни талаб килади.

Киз бола: — Ассалому алайкум, мухтарам устозлар, азиз укувчилар!

Угил бола: — Инсониятнинг маданий ривожига улкан хисса кушган узбек халки айни ой — февраль ойида бир эмас, икки улуг санани кенг нишонлайди.

Киз бола: — Зеро, айни шу ойда халкимиз пешонасига икки буюк шахс, икки буюк мутафаккир фарзанд битган.

Угил бола: — Улардан бири — дунё бадиий суз санъатининг энг йирик намояндаси хазрат Алишер Навоий булса, иккинчиси — адолатли шох ва бетимсол шоир, тугрисуз муаррих Бобур Мирзодир!

Киз бола: — Президентимиз Ислом Каримов узининг “Юксак маънавият — енгилмас куч” китобида Навоий бобомизнинг жахон тарихида тутган юксак мавкеини алохида таъкидлар экан, ул зотга, жумладан, шундай таъриф беради: “Агар бу улуг зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир”.

Угил бола: — Дархдкщат, Навоий хазратларининг дунё адабиёти хазинасига кушган улкан хиссасини мана бу факт ва ракамлар оркали хам узимизга яккол тасаввур килсак булади.

Киз бола: — Жахон адабиётининг энг йирик вакиллари уз асарларида бир мартадан хисоблаганда куйидаги микдорда суз ишлатганлар:

Татар шоири Абдулла Тукай -14 мингдан ортикрок;

Форс-тожик шоири Абдурахмон Жомий — 17 600 та;

Испан адиби Сервантес — 18 мингдан ортикрок;

Инглиз шоир ва драматурги Вильям Шекспир — 20 мингдан ортикрок;

Рус шоири Пушкин — 21 193 та;

Киз бола ва Угил бола бирга:

— Узбек мутафаккири Алишер Навоий — 26 035 та!

(Олиб борувчилар охирги гапни шундай овоз ва таъкид билан талаффуз килиши керакки, залдагилар беихтиёр карсак чалиб юборишсин.)

Угил бола: — У ёгини сурасангиз, Навоий бобомиз уз истеъдодининг кучини, узи яратиб куйган хазиналар салмогини узлари жуда яхши билганлар. Мана ул зотнинг уз ички овози — виждон товуши — хотиф бу хакда нима дейди:

Дедим: назм ахлининг сархайли ким булгай, деди хотиф:

Навоий, булгай, улким сен тилайдурсен агар булгай.

(Шу мисралар укилар экан, олиб борувчилар узлари ортга чекиниб, илтифотли кул харакатлари билан сахнага Навоий образидаги укувчини таклиф этишади. Бу образ да чикадиган укувчи олиб борувчилар дан асло кичик ёшда ва жуссада булмаслиги, иложи борича юкори синф укувчиси ёхуд укитувчи-мураббий булиши тавсия этилади. Унинг либоси хам ортикча ялтур-юлтирли эмас, балки содда, бирок салобатли бичим ва рангда, масалан, ок ёхуд каймок рангда булгани маъкул.)

Навоий (кулида когоз, унга онда-сонда караб, ёддан):

Низомий олса Бардаъ бирла Ганжа,

Кадам Рум ахлига хам килса ранжа.

Чекиб Хусрав даги тиги забонни,

Юриб фатх айласа Хиндустонни.

Яна Жомий Ажамда урса навбат,

Арабда доги чолса куъси шавкат.

Агар бир кавм, гар юз, йукса мингдур,

Муайян турк улуси худ менингдур.

Олибмен тахти фармонимга осон,

Черик чекмай Хитодин то Хуросон.

Хуросон демаким, Шерозу Табриз,

Ки килмишдир найи килким шакаррез.

Кунгул бермиш сузимга турк жон хам,

На ёлгуз турк, балки туркмон хам.

(Навоий ушбу мисраларни айтаркан, аста сахда четига куйилган чиройли курсига бориб чукади. Унинг урнини олиб борувчилар эгаллайди.)

Киз бола: — Навоий хазратларининг бу даражада довруг топишининг сири, аввало, унинг ижодида инсонпарварлик — гуманизм гояси устувор булгани билан изохланади. Навоий оламнинг гултожи булмиш инсон, унинг кунглига эътибор мавзусини ижодининг марказига олиб чикдан эди.

Навоий (урнидан турмаган холда, куллари билан таъсирчан):

Каъбаки оламнинг улуб кибласи,

Кадри йук андокки, кунгил каъбаси.

Угил бола: — Шоир инсон кунглининг ободлиги, хотиржамлигини таъминламок; худди миллионлар тавоф киладиган Каъбани обод айламок; билан тенг савобли юмуш эканини таъкидлайди.

Навоий (урнидан турмаган холда, куллари билан таъсирчан):

Кимки бир кунгли бузугнинг хотирин шод айлагай,

Онча борким, каъба вайрон булса, обод айлагай

Киз бола: — Бугунги глобаллашаётган дунёда, мол-дунё, обру-амал талаш оламда исломдек тинч ва инсонпарвар дин номи билан ишбузутдилик к;илаётган, куплаб одамлар, биринчи навбатда, мусулмон ахли такдирига хавф солаётган кимсалар, чин мусулмон ким эканини Навоий бобомиздан сурасалар, чакки булмас эди.

Навоий (урнидан туриб, таъсирчан холда):

Ким мусулмонлиг айласа даъво,

Чин эрмас гар фидо килур жонлар.

Ул мусулмондурурки, солимдур

Тилию илгидин мусулмонлар.

(Сахдага Навоий газаллари билан ижро этилувчи бирор куппщни куйловчи укувчи ёхуд укувчилар гурухи, агар иложи булса, тадбирга таклиф этиладиган санъаткор чикади, мумтоз кушик ижро этади. Бунинг имкони булмаса, DVD ускунасида шундай кушик; цуйилиб, раккоса укувчилар унга чиройли рак;с тушишади)

Киз бола: — Президентимиз хдзрат Навоийни бекорга “авлиёлар авлиёси” дея улугламаганлар. Чунки мутафаккир ижодкор олам ва одам хасида шу даражада чукур, маъноси теран мисралар яратганки, уларда акс этган х,ак;щатлар замонлар утиши билан хам абадий узгармай к;олаверади.

Угил бола:Бу коргахда хато келмади чу бир сари муй,

Хато меиииг назаримдандир, хато курсам.

Навоий: — Нокасу ножинс авлодин киши булсин дебон

Чекма мехнатким, латиф улмас касофат олами.

Ким, кучук бирла хутикка неча килсанг тарбият,

Ит булур, доги эшак, булмаслар асло одами.

Киз бола: — Ил мни ким воситаи жох этар,

Узинию халкни гумрох этар.

Угил бола: — Халкимиз шуро зулми остида эзилган, миллий кадриятларимиз топталган, тилимиз ва узбекона рухимиз горах килинган замонда курашчан шоирамиз Хвалима Худойбердиева уз армонлариии мана бундай дар дли сатрларда ифода этган эди.

(Сахнага Х.Худойбердиева шеърини ёддан ифодали, таъсирчан укиб бера оладиган киз чикади.)

Kиз:

 

Ишонаркан ортдагию ёндошга,

Ишонаркан бегонаю к;ондошга,

Бошим билан уриларкан, вох, тошга,

Орангиздан Навоийни излайман.

 

Яшнаб-яшнамасдан, сулиб-сулмасдан,

Кетиб борарканман, улиб-улмасдан,

Мен узимнинг кимлигимни билмасдан,

Орангиздан Навоийни излайман.

 

Дунёнинг сир-синоати минг турлик,

Бирда хурлик улдиради, бир курлик,

Навоийни тугмай, нечун, мен шурлик,

Орангиздан Навоийни излайман.

Айтинг, куп цолдими ё оз ул кунга,

Ка он етгум ул угилга, пок унга,

Юзим билан йициларкан олдинга,

Орангиздан Навоийни излайман.

 

Юрсам, юргум шу ният хдр дам ёк;иб,

Кетсам хам умрим — шу ёруг гам ёциб,    

Кабримда х;ам тунлар туриб, шам ёк;иб,

Орангиздан Навоийни излайман.

Киз бола: — Шукрки, истиклол бизга барча маънавий кдцриятларимиз катори Навоий бобомиз меросини хам тулик, эмин-эркин урганиш, у киши ижодини дунёга довруг к;илиш имконини берди. Нафакат пойтахтимиз Тошкент ва куплаб вилоят марказларида, балки Россиянинг маркази Москва шахрида, Озарбайжон пойтахти Бокуда улуг шоиримизнинг мухташам хайкаллари кад ростлади.

Угил бола: — Энди хурмат билан суз навбатини бугунги маърифий кечамиз ташкилотчиси, устозимиз…га берамиз.

Устоз— Кечамизнинг азиз иштирокчилари, мухтарам устозлар, хурматли укувчилар! Президентимиз Ислом Каримов: “Тарихий хотирасиз келажак йук” дея бизга сабок беради. Дархакикат, уз илдизларини билмаган, аждодлари такдиридан бехабар халкнинг оми тудадан, онгсиз подадан фарки колмайди. Тарихий хотира эса эл калбига гурур багишлайди, унинг каддини, кадрини тиклайди. Мустакиллик сабаб, шукрки, узбек эли дунё сахнасида узининг кимлигини, кандай буюк зотлар авлоди эканини англади, оламга англатди. Мана шу буюк зотлар орасида Алишер Навоий бобомизнинг урни ва курки узгачадир. Хазрат уз асарларининг бирида:

Мурувват барча бермакдур, емак йук,

Футувват барча килмакдур, демак йук,

дея таълим берадилар. Навоийнинг узи умри ва ижодининг сунгги заррасигача халкига хадя этган, бу эзгуликларидан бирор таъма кутмаган беназир шахе, чинакам футувват эгаси булганлар.

Бугун даврада укилган ибратли миераларга якун сифатида хазрат бобомиздан мерос колган багоят узбекча ушбу миераларни укиеам, сузимга энг яхши хулоса булади, деб уйлайман. Муътабар шоиримиз айтадилар:

Навосиз улуснинг навобахши бул,

Навоий ёмон булса, сен яхши бул!

Бундай улуг камтарлик олдида факат ва факат бош эгамиз, Навоийга чексиз таъзимлар киламиз.

Угил бола: — Энди мактабимиз микёсида утказилган “Навоий менинг тасаввуримда” мавзусидаги энг яхши иншо хамда “Навоий хакидаги энг яхши деворий газета” танловлари голибларини эълон килиш учун суз танловлар жюриси раисларига берилади.

(Хар икки танлов жюри раислари танлов натижаларини эълон килиб, энг яхши учтадан иш муаллифларини мактаб’ дирекцияси томонидан ажратилган мукофотлар билан такдирлайди, уз тилакларини билдиришади.)

Киз бола: — Азиз дустлар, шу билан улуг узбек мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 572 йиллиги муносабати билан утказилган адабий- маърифий кечамиз нихоясига етди.

Угил бола: — Сизларнинг барчангизга буюк боболаримиз ибрати доимо хамрох булишини, уларга муносиб авлод булиш бахти насиб этишини тилаймиз!

Киз бола: — Эътиборингиз учун ташаккур!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>