Зоология фанидан бир соатлик дарс ишланмаси

Андижон вилояти ХТБга қарашли Олтинкўл туманидаги 28-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган Давлат ихтисослаштирилган смактаб-интернатининг Биологи фани ўқитувчиси Дилнозахон Қубонованинг Зоология фанидан бир соатлик

ДАРС

ИШЛАНМАСИ

 

 

 

Зоология фанидан бир соатлик дар ишланмаси

 

Мавзу: Сувда ва қуруқликда яшовчилар синфи. Кўл бақасининг ташқи тузулиши, келети ва мускуллари.

 

Таълимий мақсад: Ўқувчиларга кўл бақасининг ташқи тузулиши, скелети ва мускуллари хақида назарий маълумот бериш.

 

Тарбиявий мақсад:

 

Ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини ошириш, экологик, гигеник ва ахлоқий тарбия бериш, табиатни асраш ва хайвонларни мухофаза қилиш зарурлигини сингдириш.
Тарбиявий мақсад: Ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини ошириш, экологик, гигеник ва ахлоқий тарбия бериш, табиатни асраш ва хайвонларни мухофаза қилиш зарурлигини сингдириш.

 

Ривожлантирувчи мақсад:  

Ўқувчиларни кўлбақасининг ташқи                                    тузлиши, скелети ва мускулларининг тузулиши  хақидаги билим ва кўникмаларини                 ривожлантириш, дарсклик билан ишлаш, ўз

фикрларини асослаб беришга ундаш.

 

Компитенция: Ўқувчиларда инсонпарварлик, миллий қадриятларга эътиқодли бўлиш, ватанга, табиатга мухаббат хисларини шакиллантириш.

 

Дарс усули: Гурухлар билан ишлаш, “Ўйла, имизла, топ”, “Нима учун?”, “Коллаж”, “Учунчиси ортиқча”, “Рақамлнган харфлар”.

 

Дарс усули: Гурухлар билан ишлаш, “Ўйла, имизла, топ”, “Нима учун?”, “Коллаж”, “Учунчиси ортиқча”, “Рақамлнган харфлар”.

 

Дарс жихози: Дарслик, рангли расмлар, бақанинг скелети акс этган муляж, тарқатмалар, кўргазмалар, АКТ.

 

 

 

 

 

Дарснинг техник харитаси

 

1 Ташкилий қисм 5 дақиқа
2 Уй вазифасини сўраш 10 дақиқа
3 Янги мавзу баёни 13 дақиқа
4 Гурухлар билан ишлаш 10 дақиқа
5 Мустахкамлаш 5 дақиқа
6 Уйга вазифа бериш ва бахолаш 2 дақиқа

 

Дарснинг бориши:

Ташкилий қисм: Навбатчи хисоботи, давоматни аниқлаш фанга оид

ва сиёсий янгиликларни тинглаш.

Уйга вазифани сўраш: ўқувчилар икки гурухга ажралиб бир-бирларга савол берадилар. Жавоб берган ўқувчиларга аъло, яхши каби рағбат карточкалари берилади. Айрим ўқувчиларга саволлар акс этган карточкалар тарқатилади ёки берилади.

Масалан:  1.Суяк – тоғайли балиқлар қандай тузилган?

  1. Ўрта Осиё сув хавзаларида қайси суяк-тоғайли балиқлар

тарқалган?

  1. Лососсимонлар қандай тузилган?
  2. Балиқларни сунъий урчитиш ва иқлимлаштириш қандай амалга оширилади?

Янги мавзу баёни.Ўқитувчи сувдв ва қурқликда шовчилар синфи вакилларининг ташқи тузилиши, скелети, мускулллари ва яшаш шароити акс этган ўқув филмини ўқувчиларга хавола этади. Янги мавзу ўқитувчи томонидан ўқувчиларга кўл бақасининг ташқи тузилиши, скелете ва мускулларининг тузилиши акс этган рангли расмлар орқали тушунтириб берилади.

Сувда ва қуруқликда яшовчилар илк бор қуруқликда яшашга ўтган хайвонлар тузулиши сув ва қуруқлик мухитига мослашган, тўрт оёқда харакатланади, ўпка ва тери орқали нафас олади, юргаи уч камерали, тухумини сувга ташлайди, личинкаси сувда ривожланади, кўпчилик турлари учун қуруқлик асосий мухит хисобланади.

Сувда ва қуруқликда яшовчилар синфининг тузулишини кўл бақаси мисолида ўраганамиз:

Бақанинг гавдаси япалоқ, катта ясси боши танасига чегарасиз қўшилиб кетганлигидан бўйни билинмайди, бўйни қисқа бўлсахам, бақа бошини хар томонган буради ва эга олади.

Бошининг икки ёнига бўртиб чиққан кўзларини юқоридан ва пастдан харакатчан қовоқлар химоя қилади. Қовоқлар кўзни намлаб уни қуриб қолишидан сақлайди. Биржуфт бурун тешиги кўзларни олдида жойлашган, бурни хид билиш ва хаво ўтказиш вазифасини бажаради.

Бақа сув остига шўнғиганида махсус клапанлар унинг бурин тешигини беркитиб нафас йўлига сув ўтказмайди.

 

Дастлаб балиқлар синфи ва сувда ва қуруқликда яшовчилар синфи орасидаги фарқлар ёзилади:

 

Балиқлар синфи Сувда ва қуруқликда яшовчилар синфи
Танаси суйри шакилда Танаси япалоқ шакилда
Териси тангачалар билан қопланган Терисидан махсус суюқлик ишлаб чиқаради
Боши танасига харакатсиз бириккан Боши танасига харакатчан бириккан
Тоқ ва жуфт сузгичлари мавжуд, оёқлар ривожланмаган Олдинги ва орқа оёқлари мавжуд, дум ва сузгиучлари ривожланмаган
Қовоқлари яхши ривожланмаган Юқлри ва пастки қовоқлари ривожланган
Жабралари орқали нафас олади Ўпкаси ва терси орқали нафас олади
Юраги битта қоринча, битта бўлмачадан иборат Юраги битта қоринча, иккита бўлмачадан иборат
Битта қон айланиш доирасидан иборат Иккита қон айланиш доирасидан иборат
Қовурға суяклари мавжуд Қовурға суяклари йўқ
Бош мия ва орқа миядан иборат, Иккита бўртмачадан иборат ярим шарлар хосил бўлади, эштиш
Эштиш органи ички қулоқдан иборат Эштиш органи ички ва ўрта бўлимдан иборат

 

 

 

 

KO’L BAQASINING SKLETI

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ.

 

Хар бир гуруҳдан биттадан ўқувчига дарсликдан фойдаланиб сувда ва қуруқликда яшвочилар синфи вакилларнинг шакли пластилин ёки рангли қоғоздан фойдаланиб ясаш топширилади хамда дарс якунгида тақдим этадилар. 

  1. “Ўйла изла топ”.

Ўқувчиларга хайвонларга таърифлар ёзилган каточкалар берилади. Биринчи таърифда топса, 5 балл, 2-таърифда топса, 4 балл, 3-таърифда топса, 3 балл берилади.

1-гуруҳга

1-таъриф. Анча йирик, ранги оч яшил ёки кулранг.

2-таъриф. Терисида сассиқ оқиш захарли суюқлик ишлаб чиқаради.

3-таъриф. Фақат кўпайиш даврида сувга тушади.

2-гуруҳга

1-таъриф.Кунуз кунлари қирғоқ яқинида ов қилади.

2-таъриф.Хаётини кўп қисмини қуруқликда ўтказсада, сувдан хеч қачон нари

кетмайди.

3-таъриф. Қурбақага нисбатан кичикроқ, орқа оёқлари яхши ривожланган.

  1. Рақамаларни харфлар билан алмаштириб, тўғри жавобни топинг.
  2. Хозирги сувда ва қуруқликда яшовчиларининг энг йириги қайси?

А) 18, 1,11,1,12,1,13,3,17,1. (саламандра)

Б) 19,17,8,19,14,13. (тритон)

С) 16,20,17,2,1,16,1. (Қурбақа)

2.Сувда хам қуруқликда яшовчилар нима орқали нафас олади?

А) 19,17,1,22,4,23,1. (трахея)

Б) 9,1,2,17,1. (жабра)

С) 25,15,10,1.   19,4,17,8. (ўпка, тери)

  1. Бақаларда қайси суяк ривожланмаган?

А) 14,23,14,16. (оёқ)

Б) 15,1,13,9,1. (панжа)

С) 16,14,21,20,17,26,1. (қовурға)

  1. Бақаларнинг қайси оёқлари нисбатан узун ва бақувват бўлади?

А) 14,11,3,8,13,6,8. (олдинги)

Б) 14,17,16,1. (орқа)

С) 3,20,12, (дум)

КРОССВОРД

T      
      R    
        I      
  T          
  O      
    N  
  1. Бақа ўпка ва …….. орқали нафас олади.
  2. Бақанинг айриш системаси нимадан иборат?

3.Тритон қайси туркумга мансуб?

  1. Бақанинг личинкаси нима деб аталади.
  2. Бақанинг турли таъсирлардан химоя қилиб, намлаб турадиган қисми.
  3. СО2га тўйинган қон томири нима деб аталади?
  4. “Учинчиси ортиқча” сўз машқи.

1-гуруҳга.

А) ошқозон, ўпка, ичак.

Б) артерия, буйрак, вена.

С) кўз, қулоқ, қизилўнгач.

Д) мияча, узнчоқ мия, капиллар.

2-гуруҳга.

А) тери, ўпка, артерия.

Б) қўл, оёқ, юрак.

С) ошқозон, қизилўнгач, тери.

Д) вена, оралиқ мия, ўрта мия.

МУСТАХКАМЛАШ.

“Нима учун?”

  1. Нима учун бақалар совуққонли хайвонлар дейилади?
  2. Нима учун итбалиқнинг тузилиши болиқларникига ўхшайди?
  3. Нима учун қурбақа яхши сакрай олмайди?

4.Саламандра нима учун ўрмалаб харакатланади?

Дарсда фаол иштирок этган ўқувчилар баҳоланади.

УЙГА ВАЗИФА

Мавзуни ўқиб, дарсликда берилган саволларга жавоб топиб, мавзу бўйича 10 тест тузиш, кўл бақасининг ташқи тузилиши ва скелети акс этган расмини чизиш, фанга оид янгиликлар топиб келиш.

 

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *